Қозоғистонга келган россияликларнинг 65 фоизи бошқа давлатларга кетган

28 Сентябрь, 15:15
Қозоғистонга келган россияликларнинг 65 фоизи бошқа давлатларга кетган

ASTANA. Кazinform – Ўтган ҳафтада Қозоғистонга келган россияликлар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Қожаев Парламентда журналистлар саволларига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

У Россиядан келаётган одамлар ҳақидаги маълумотлар ҳар куни ўзгариб бораётганини таъкидлади: «Чегара хизматида аниқ маълумотлар бор. 100 мингга яқин одам келган, аммо бугунги кунда деярли 65 фоизи мамлакатни тарк этган. Кечаги малумотларга кўра, 64 мингдан ортиқ одам мамлакатни тарк этган».

Шу билан бирга, журналистлар ишсиз хорижлик фуқароларнинг қилмишлари туфайли жиноятчиликнинг кўпайиши хавфи ҳақида сўради.

«Бу ҳафтада мамлакатга келган одамлар жиноят содир этмади. Асосан қонунга бўйсунадиган одамлар келяпти, ўз маблағлари бор. Агар улар жиноят содир этса, тегишли чоралар кўрилади. Биласизми, қонун ҳамма учун бир хил. Агар у миграция қонунчилиги талабларини бажармаса, мамлакатдан чиқариб юборилади. Жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилади», — деди М. Қожаев.

Унга кўра, мамлакатга келаётган хорижий фуқароларни тегишли рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар