Қозоғистонга келаётган меҳнат мигрантлари устидан мониторинг кучаяди

None
ASTANA. Кazinform - 1 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 14 957 нафар хорижлик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Иляс Испанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда кам учрайдиган ва тез-тез хориждан таклиф қилинадиган мутахассисликлар бўйича 100 нафар энг яхши мутахассисни хориждан жалб этиш режалаштирилган. Маълумки, дунё мамлакатларида юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ривожланмоқда. Рақобатбардош, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, юртга етказиб бериш, хорижга сотиш технология билан бирга уни биладиган мутахассисларни ҳам талаб қилади. Ўша мутахассислар мамлакатга келиб, маҳаллий фуқароларни ўз жамоасига ўргатишлари билан кўплаб иш ўринлари юксалиши мумкин. Бунинг шарофати билан қозоғистонлик ишчиларнинг касбий малакасини ошириш имконияти пайдо бўлди», — деди Иляс Испанов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, қўшни давлатлардан келган фуқаролар, жумладан, рўйхатдан ўтмаган, норасмий мигрантлар меҳнатини тартибга солиш, уларни ушлаб туриш, назорат ва мониторинг қилиш йўлга қўйилади.

«Ҳозирда хорижликлар мамлакатимизга визали ва визасиз давлатлардан келади, масалан, Ўзбекистондан 30 кунга келадиган бўлса, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан 90 кунгача визасиз саёҳат қилиш учун рухсатномалари бор. Уларнинг фаолияти тартибга солинади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатда ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш учун квоталар белгиланган. Квота туфайли мамлакатда мутахассислар йўқлигини тасдиқлаймиз ва ўша фуқароларни хориждан таклиф қилиш имкониятига эга бўламиз. Бу квота ўтган йилга нисбатан 7 мингга камайган бўлса, 21 минг нафари тасдиқланган, 14 минг 900 нафари хориждан келиб, рухсатномалар билан ишламоқда. Улар ишлашда давом этадилар ва муддати тугагач, мамлакатдан чиқариш масаласи кўриб чиқилади», - деди спикер.

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, энг кўп ишчилар қурилишда - 5910 киши (40%), тоғ-кон саноатида - 1419 киши (10%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида - 1146 киши (8%), профессионал , илмий ва техник хизмат кўрсатиш - 1081 киши (8%), қайта ишлаш саноати - 995 киши (7%).

Меҳнат мигрантларининг асосий мамлакатлари: Хитой – 3500 киши, Ҳиндистон – 1731 киши, Туркия – 1642 киши, Ўзбекистон – 1344 киши, Буюк Британия – 1112 киши.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар