+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистонга келадиган чет элликларга қандай талаблар қўйилади

14 Август 17:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистонга келадиган чет элликларга қандай талаблар қўйилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова Қозоғистонга келаётган чет элликлар учун қандай талаблар қўйилишини айтиб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

А.Есмағамбетова комиссия хорижий давлатлар билан ҳаво алоқасини тиклаш масаласини кўриб чиқишини айтди. Шунга кўра, чет эл фуқароларининг кириши учун тегишли мезонлар ишлаб чиқилган. Бунга учта мезон мавжуд.

«Биринчиси - эпидемиологик вазият бизникидан яхшироқ бўлган мамлакатлар. Қозоғистонда Миллий соғлиқни сақлаш маркази мавжуд. Улар ҳар куни мамлакатдаги вазиятни, шунингдек тўғридан-тўғри халқаро алоқалар мавжуд бўлган бошқа давлатлардаги эпидемиологик вазиятни кузатиб борадилар. Агар ушбу мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бир қатор кўрсаткичларга кўра ижобий тавсифланган бўлса, унда ушбу мамлакатлардан келган йўловчилар ҳеч қандай чекловларсиз Қозоғистонга киришади.

Иккинчидан, агар эпидемиологик вазият Қозоғистондаги каби бизнинг мамлакатимиз даражасида бўлса, яъни касалланиш ёки бошқа кўрсаткичлар бўйича бўлса, у ҳолда мамлакатга келган киши ПЗР-тести манфий натижаси тўғрисидаги гувоҳнома билан таъминлаши керак. Маълумот даври 5 кундан ошмаслиги керак.

Учинчи гуруҳга бизнинг мамлакатимизга қараганда эпидемиологик аҳволи оғирроқ бўлган давлатлар киради. Бу давлатлар билан ҳаво алоқаси тақиқланади», - деди А.Есмағамбетова.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив