+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонга кўчиб ўтадиган ватандошлар учун янги веб-сайт очилди

26 Май 11:02
Баҳам кўринг:
Қозоғистонга кўчиб ўтадиган ватандошлар учун янги веб-сайт очилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ватандошлар фонди томонидан ишлаб чиқилган erulik.kz веб-платформаси тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

Жамғарма матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир давомида янги очилган веб-сайт хориждаги қозоқ жамоатчилигига тақдим этилди.

erulik.kz - бу тарихий ватанига кўчиб ўтишга қарор қилган ватандошлар учун мўлжалланган веб-платформа.

«Сайтнинг асосий мақсади Қозоғистонга кўчиб ўтишга қарор қилган ватандошларни 5 та устувор минтақаларнинг (Ақмола, Павлодар, Қостанай, Шимолий ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси билан таништириш ва энг қулай аҳоли пунктларини танлашга ёрдам бериш», - дейилади баёнотда.

Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги номидан ишлаб чиқилган веб-платформада Қозоғистонга кўчиб бориш режалаштирилган ҳар қандай аҳоли пунктининг 21 та кўрсаткичи тўғрисида тўлиқ маълумот берилган.

Хусусан, сайтда бўш турган уй-жойлар, инфратузилма, ижтимоий муассасалар, аҳоли пунктларидаги иқтисодий салоҳият ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган, шунингдек, маҳаллий ҳокимият билан биргаликда минтақанинг фотосурати тақдим этилган.

Шунингдек, миграция жараёнида талаб қилинадиган ҳужжатлар, мослашиш, болаларни боғчаларга, мактабларга жойлаштириш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва ҳаттоки бизнес бошлашнинг мақбул механизмлари ҳақида маълумот берилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив