Қозоғистонга кўчиб келган 9 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистонга 1 миллиондан ортиқ этник қозоқ кўчиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

2022 йил 1 август ҳолатига кўра, йил бошидан буён 9077 этник қозоқ ўз тарихий ватанига кўчиб келиб, ватандош мақомини олди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 96,9 минг этник қозоқ кўчиб келган.

«Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистондан (69,9 фоиз), 10,3 фоизи Хитойдан, 7,1 фоизи Туркманистондан, 4,0 фоизи Мўғулистондан ва 8,7 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Этник қозоқлар асосан Алмати (30,8%), Манғистау (17,9%), Туркистон (9,7%) ва Жамбил (6,5%) вилоятларида, шунингдек, Алмати (5,7%), Нур-Султан (7,2%) ва Чимкент (8,0%) шаҳарларига жойлашган», — дейилади вазирлик хабарида.

Уларнинг 60,5 фоизи меҳнатга лаёқатли фуқаролар, 26,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 13,3 фоизи нафақахўрлардир.

Меҳнатга лаёқатли ватандошлар орасида олий маълумотлилар 11,8%, ўрта касб-ҳунар маълумотига эгалар 39,8%, умумий ўрта маълумотлилар 46,7%.


Сўнгги хабарлар