Қозоғистонга импорт қилинадиган товарларнинг 40,8 фоизи Россиядан келади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- 2021 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 10,7 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 26,7 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Finprom.kzга таяниб.

Ўзаро алоқаларда Россиянинг импорти устунлик қилади - 69,6 фоиз. Январ -июн ойларида Қозоғистон Россиядан 7,5 миллиард долларлик товар импорт қилган. Бу шуни англатадики, унинг йиллик ҳажми ўтган йилга нисбатан 19,2 фоизга кўп. Россияга экспорт қиймати 3,3 миллиард долларни ташкил этади.

«Бу ўтган йилга нисбатан 48 фоизга кўп. Россия Федерациясининг Қозоғистон умумий савдо айланмасидаги улуши 23,7 фоизни ташкил қилади. У умумий импортнинг 40,8 фоизини ва экспортнинг 12,1 фоизини ташкил қилади. 375,1 миллион литр минерал сув, 402,5 минг тонна портленд цемент, 287,6 минг тонна кўмир, 3,6 минг тонна дори -дармонлар, 299,3 минг квадрат метр ДСП, 3,4 миллион квадрат метр линелеум, c243,9 миллион ғишт, 509,4 минг раковина импорт қилинди. Қозоғистондан Россияга ярим йил давомида 39 минг тонна буғдой, 11,5 минг тонна гуруч, 128,2 минг тонна портленд цемент, 4,6 миллион тонна темир рудаси, 41 минг тонна табиий газ конденсати, 27,3 минг тонна ўғитлар, 12,4 минг квадрат метр керамик плиталар, 26,8 минг тонна алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар жўнатилди «,-деб ёзади Finprom.kz.


Сўнгги хабарлар