Қозоғистонга илиқ кунлар келмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Скандинавиядаги илиқ Атлантика циклони таъсири остида Қозоғистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Қазгидромет.

«Скандинавиядаги илиқ Атлантика циклони таъсири остида Қозоғистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Циклон мамлакатнинг ғарбий ҳудудларидаги об-ҳавони шакллантириб, шарққа томон ҳаракат қилади. Шу туфайли ёғингарчилик, туман кутилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, 14 мартда республиканинг шимоли-ғарбий ва шимолий қисмида 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар