Қозоғистонга хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси қисқартирилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Давлат раҳбарининг шу йил январда мамлакатнинг йирик тадбиркорлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича топшириғини бажариш мақсадида хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси миқдорини 16 фоизга, 23 560 бирликгача камайтирди.

Бу вазифани бажариш барча тоифадаги касбларга тааллуқлидир, мамлакатда етишмаётган баъзи мутахассисликлар ва ихтисослаштирилган мутахассислар бундан мустасно.

«Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг 2022 йил 18 январдаги 17 сонли «Квоталар ажратиш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи жорий йилнинг 4 февралида қабул қилинган бўлиб, унга кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари учун мамлакатда ишлаш учун хорижий ишчи кучини жалб қилиш 2022 йил учун квота 28 352 дан 23 560 бирликка қисқартирилди - 4 792 бирликка (16%).

Натижада 2022 йилда хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси 4 тоифага бўлинган: биринчи тоифа – 1243 рухсатнома (раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифа – 6499 рухсатнома (бўлим бошлиқлари). Рухсатномаларнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 11 110 ва 2 396 бирлик. Шунингдек, 2312 нафар фуқаро мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар