Қозоғистонга энг кўп меҳнат муҳожирлари қайси мамлакатдан келади

None
ASTANA. Kazinform - 1 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 15 434 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Чет элликлар энг кўп меҳнат қиладиган соҳа қурилиш бўлиб, ушбу соҳада 6137 муҳожир (40%) ишлайди. 1515 киши (10%) тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш соҳасида банд; қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1211 киши (8%); касбий, илмий ва техник хизмат кўрсатиш - 1143 киши (8%); ишлаб чиқариш саноати – 1071 киши (7%).

Қозоғистонга меҳнат муҳожирлари келувчи асосий мамлакатлар: Хитой – 3539 киши, Ҳиндистон – 1801 киши, Туркия – 1707 киши, Ўзбекистон – 1487 киши, Буюк Британия – 1125 киши.

Ҳозирда Қозоғистонда хорижликларнинг кучи ва билимидан фойдаланаётган 1751 иш берувчи бор. Уларда Қозоғистоннинг 399 мингдан ортиқ фуқароси ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил этади.

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади:

- 586 та раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари учун рухсатномалар (биринчи тоифа);

- тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари учун 3076 та рухсатнома (иккинчи тоифа).

Мавсумий ишларга 1380 нафар, корпоратив трансферга 1591 нафар фуқаро жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади. Жорий йилнинг январ ойида вазирлик томонидан режалаштирилган 28 352 квота ўрнига 21 097 квота белгиланди.

Сўнгги хабарлар