+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

Қозоғистонга чет элдан учиб келганлар ПЗР-тест натижаларини 5-6 соат ичида олишади

22 Октябрь 16:17
Баҳам кўринг:
Қозоғистонга чет элдан учиб келганлар ПЗР-тест натижаларини 5-6 соат ичида олишади

NUR-SULTAN. Kazinform – 22 октябрга ўтар кечаси Қозоғистонга 10 та халқаро рейс билан 1383 йўловчи келган. Шундан 1230 йўловчида ПЗР сертификати бўлган, 153 нафар қозоғистонлик йўловчида эса ПЗР тест сертификати бўлмаган. Бу ҳақда ҚР Транспортнинг бош давлат санитария шифокори Садуақас Байғабилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Испанияда ҳудудлар ўртасидаги транспорт ҳаракати тақиқланди Коронавирус: Қозоғистонда 14 минг киши даволанмоқда Сўнгги суткада Қозоғистонда 819 кишида коронавирус аниқланди

«Туркиядан Чимкент шаҳрига келган барча рейслар йўловчиларида COVID-19 вируси юқтирмаганлигини тасдиқловчи ПЗР сертификатлари бўлган. 10 та халқаро рейс билан 1383 та йўловчи келди. Шулардан 1230 кишида ПЗР сертификатига эга, Қозоғистоннинг 153 фуқароси ПЗР сертификатисиз учиб келган», - деди Садуақас Байғабилов.

Унинг айтишича, Қозоғистонга махсус сертификатсиз учиб келган Қозоғистон фуқаролари ПЗР тест қилиш учун Нур-Султан ва Алмати шаҳарлардаги бепул карантин касалхоналарига ётқизилади.

«Карантин остидаги Қозоғистон фуқаролари ПЗР натижаларини 5-6 соат ўтгач олишади. ПЗР тести сертификати қоғозда ҳам, электрон тарзда ҳам (смартфонда) яроқли», - дея қўшимча қилди у.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив