16:49, 10 Сентябр 2021 | GMT +6
Қозоғистонга бир кунда 37 та халқаро авиарейс келди
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 9 сентябрда Германия, Жанубий Корея, БAA, Грузия, Черногория, Туркия, Венгрия, Украина, Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 37 та халқаро авиарейс Қозоғистон Республикасига келди. Бу ҳақда Kazinform Санитария -эпидемиология назорати қўмитасига таяниб хабар беради.
Ўтган бир кун ичида 4742 йўловчи келди. Шу жумладан:
Алмати аэропортига - 18 та рейс, 1875 йўловчи;
Нур -Султан аэропортига - 10 та рейс, 1741 йўловчи;
Чимкент аэропортига - 1 та рейс, 186 йўловчи;
Aқтау аэропортига - 2 та рейс, 178 йўловчи;
Aқтўбе аэропортига – 1та рейс, 114 йўловчи;
Aтирау аэропортига - 2 та рейс, 143 йўловчи;
Қарағанди аэропортига - 1 та рейс, 168 йўловчи;
Туркистон аэропортига - 2 та рейс, 337 йўловчи;
Ҳамма йўловчилар COVID-19га қарши ПЗР-тести сертификати билан келишди.