Қозоғистонга автомобил олиб келиш учун бож ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда гўёки Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автомобилларни «божхонада расмийлаштириш» учун божхона тўловлари ставкалари оширилгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси бу маълумотни расман рад этди, дея хабар беради Kazinform Қўмита матбуот хизматига таяниб.

2022 йилда енгил автомобиллар учун бож ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Кенгашининг 2022 йил 17 мартдаги 39-сон қарори билан ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда электромобиллар учун 15 фоизлик бож ставкасидан озод қилиш учун имтиёз берилди.

Божхона тўловлари ставкалари Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан белгиланади (ЕИК Кенгашининг 2021 йил 14 сентябрдаги 80-сон қарори) ва бу ставкалар Қозоғистон Республикаси учун мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, 2022 йил 5 апрелдаги 46-сон қарори билан тайёр маҳсулот (дорихона, озиқ-овқат саноати) ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материаллар каби «сезгир» товарларнинг айрим тоифалари учун 0 фоизлик импорт божхона божи ставкаси ҳам жорий этилди.

Сўнгги хабарлар