Қозоғистонга Америка вакциналари етказиб берилиши мумкин - АҚШ элчиси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга Американинг коронавирусга қарши вакциналарини, шу жумладан Pfizer маҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари мавжуд. Бу ҳақда АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Уильям Мозер маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу билан бирга элчи Қозоғистонга Pfizer вакциналарини етказиб бериш бўйича музокаралардан бехабарлигини айтди.

«Америка вакциналарини сотиб олиш имконияти мавжудлигини биламан. Албатта, АҚШ вакили сифатида мен Қозоғистон бизнинг вакциналарни сотиб олишини истардим. Чунки улар самарали ва жуда яхши вакциналар деб ўйлайман», - деди Уильям Мозер АҚШ элчихонаси томонидан ташкил этилган онлайн давра суҳбатида мухбирнинг саволига жавобан.

Бундан ташқари, элчи вакциналарни 2022 йилгача етказиб бериш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Менимча, етказиб бериш имконияти мавжуд. Аммо бу жуда техник ва тижорий масаладир. Шунинг учун мен аниқ айтолмайман (...). Менимча, Қўшма Штатларда бизнинг фуқароларимизни қамраб олиш учун вакциналар етарли», - деди у.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар