Қозоғистонга Aфғонистондан ватандошлар етказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Aфғонистондан ватандошлар мамлакатга Қозоғистонга етказилди, деб хабар беради Kazinform Президент матбуот котиби Берик Уалига таяниб.

«Президент Қасим-ЖомарТоқаев номидан бугун Aфғонистонда яшовчи бир гуруҳ қозоқлар муваффақиятли эвакуация қилинди. 35 киши, 4 Қозоғистон фуқароси ва БМТнинг 1 нафар ходими махсус рейс билан Кобулдан Алматига етказилган. Президент дипломатларимизга ва хайрли ишни ташкиллаштиришда иштирок этган барча идора ходимларига миннатдорчилик билдирди «, - деб ёзади Берик Уали Fasebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиларининг Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Aфғонистондаги қозоқлар диаспорасини қайтариш масаласини кўриб чиқаётганликларини айтганди.

20 август куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ахборот қўмитаси раиси ўринбосари - матбуот котиби Aйбек Смадияров Aфғонистондан ватандошларини ватанига қайтариш босқичи ҳақида гапириб берди.




Сўнгги хабарлар