Қозоғистонга 210 минг доза Pfizer вакцинаси етказилди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатга коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 210 минг дозаси етказилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Словакиядан гуманитар ёрдам олдик. Вакцина билан истаган ҳар бир киши эмланиши мумкин. Pfizerнинг 210 минг дозаси мавжуд. Аксарият одамлар бир дозада ревакцинация оладилар», - деди А. Ғиният Сенатдаги Ҳукумат соатидан кейин журналистларнинг саволларига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда уч турдаги вакцина мавжуд. Айни пайтда QazVac, Sinopharm ва Pfizerнинг 700 дозаси мавжуд.

«Эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар куни 2-3 минг киши қайта эмлаш учун келади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар