Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспорти кўпаяди
6 Июль 10:45

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспорти кўпаяди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг 19 та чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеевнинг Тошкентга ташрифи чоғида тегишли келишувга эришилди, дея хабар беради Кazinform вазирлик сайтига таяниб.

«Ҳозиргача 37 та Қозоғистон корхонаси реестрга киритилган эди. Ўзбекистон томони Қозоғистон ветеринария тизимини тўлиқ кўриб чиқиш натижаларига кўра, яна 19 нафар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ветеринария хизмати кафолати билан экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Натижада замонавий Ўзбекистон реестрида Қозоғистоннинг 56 та корхонаси мавжуд», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 4-6 июл кунлари Ўзбекистон пойтахтида Туркий агро-форум, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгаши ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти кенгаши бўлиб ўтмоқда.

ҚР қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан учрашди. Томонлар халқаро кун тартибининг муҳим жиҳатлари, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги ва гуманитар инқироз юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ниятларини ҳам баён этдилар.

Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Туркий Давлатлар Ташкилоти мамлакатларига маҳаллий маҳсулотлар экспортини оширишдан манфаатдор.

«Бугун Қозоғистон ТДТ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имкониятига эга. Шунингдек, биз чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишдан манфаатдормиз», — деди Ербол Қарашўкеев.

Фото: gov.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив