Қозоғистондан йирик ва майда шохли молларни олиб чиқиш тақиқланади

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон ҳудудидан йирик ва майда шохли молларни (урғочларини) олиб чиқиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва текшируви қўмитаси ва Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасининг қўшма буйруғида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган қўшма буйруқда «Қозоғистон Республикаси ҳудудидан 6 ой муддатга урғочи йирик ва майда шохли молларни олиб чиқишни тақиқлаш» айтилган.

Экспорт бўйича мумкин бўлган чекловларни амалга ошириш ва назорат қилиш Қишлоқ хўжалиги ҳамда молия вазирлигининг тегишли қўмиталари зиммасига юклатилди.

Ҳужжатнинг очиқ муҳокамаси 9 мартга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар