Қозоғистондан Вьетнам ва Покистонга авиарейслар очилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Астана ва Алматитадан Вьетнамнинг Нячанг шаҳрига ҳаво қатнови очилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилепов Kazakhstan Global Investment Roundtable-2022 глобал инвестиция бўйича давра суҳбатининг ялпи йиғилишида маълум қилди.

«COVID-19 пандемиясидан кейин тикланиш жараёни фуқаро авиацияси соҳасида кузатилмоқда. Халқаро ҳаво транспорти кенгайиб, 112 та йўналиш бўйича 28 та давлатга етиб борди ва ҳафтасига 490 та рейс амалга оширилади»

, — деди қўмита вакили уларнинг асосийларига тўхталиб.

Уларга кўра, 2021 йилда қуйидаги йўналишлар очилган:

Қатар йўналиши бўйича: Алмати-Доҳа.

Қувайт йўналиши бўйича: Алмати-Ал-Қувайт.

БАА йўналиши бўйича: Абу-Даби – Алмати.

Малдив ороллари йўналиши бўйича: Алмати-Мале.

Шри-Ланка йўналиши бўйича: Алмати-Коломбо.

«2022 йилда Алмати-Милан (Италия) ва Алмати-Ираклион (Греция) йўналиши очилди. Анқарага Астана, Ақтау ва Чимкентдан рейслар очилиши кутилмоқда. Алмати ва Астанадан Нячанг (Вьетнам) рейс очилади. Таиланд, Мўғулистон ва Туркманистонга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Покистон билан ҳаво қатновини очиш ва Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон билан ҳаво қатновини ошириш режалаштирилган»

, — деди Қасим Тилепов.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбирга етакчи халқаро компаниялар ва Қозоғистон бизнесининг 500 дан ортиқ вакиллари, инвесторлар, нуфузли экспертлар таклиф этилган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар