Қозоғистондан Туркия ва Польшага қандай ва қачон учиш мумкин
24 Декабрь 14:15

Қозоғистондан Туркия ва Польшага қандай ва қачон учиш мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикасида коронавируснинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси қарорларига мувофиқ Туркия ва Польшага мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати га таяниб хабар беради.

Бугунги кунда Air Astana, SCAT, Fly Arystan, Turkish Airlines ва Pegasus Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳафтасига 37 та рейсни амалга оширмоқда.

Шу жумладан:

- Нур-Султан-Истанбул, 6 та рейс (Air Astana - душанба, пайшанба ва шанба кунлари В737 билан 3 та рейс, Тurkish Airlines билан душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари 3 та рейс - А320N);

- Нур-Султан-Анталия, 2 та рейс (Air Astana авиакомпаниясида 2 та рейс - А320 сешанба ва жума кунлари);

- Алмати-Истанбул, 10 та рейс (Air Astana билан душанба, сешанба, жума, шанба ва якшанба кунлари 5 та рейс - А321, Тurkish Airlines билан душанба, сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари 5 та рейс - В737);

- Алмати-Анталия, 7 та рейс (Аir Astana-А321 билан душанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари 4 та рейс, Тurkish Airlines билан сешанба ва жума кунлари 2 та рейс - В737, Pegasus-В737 билан ҳафтасига 1 та рейс);

- Чимкент-Истанбул, 1 рейс (SCАТ - пайшанба кунлари В737 бўйича 1та рейс);

- Ақтау-Истанбул 5 рейс (3 та рейс сешанба, жума ва якшанба кунлари SCАТ-Б737 билан, сешанба ва жума кунлари Тurkish Airlines-А321 билан 2 та рейс);

- Ақтўбе-Истанбул, 2 рейс (SCАТ - чоршанба ва шанба кунлари В737 билан 2 та рейс);

- Туркистон-Истанбул, 4 рейс (Жума ва якшанба кунлари Fly Аrystan - А320, Turkish Airlines томонидан ҳафтасига 2 рейс - чоршанба ва шанба кунлари В737).


Янгиликлар

Архив