Қозоғистондан Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажми ортиб бормоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан Тожикистонга дон, ёғ ва гўшт маҳсулотлари экспорти ортиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида агросаноат комплекси соҳасида товар айирбошлаш ҳажми 38 фоизга ошди. Шу муносабат билан ушбу соҳадаги савдо айланмаси 578 миллион АҚШ долларини ташкил этди, шундан 400 миллион доллардан ортиғи Қозоғистон экспорти ҳиссасига тўғри келади», - деди Е. Қарашўкеев Астанадаги Қозоғистон-Тожикистон бизнес форумида.

Унинг сўзларига кўра, анъанавий равишда бу мамлакатга ғалла экспорт қилинади. Бундан ташқари, Тожикистонга колбаса маҳсулотлари, музқаймоқ, ёғ ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми ошди.

«Умуман олганда, экспорт таркибида қайта ишланган маҳсулотлар улуши ортиб боряпти. Хусусан, жорий йилда бу борадаги товар айирбошлашда ижобий кўрсаткичлар бўлиши режалаштирилган. Эртага мамлакатимизга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ташриф буюради. Шу нуқтаи назардан, агросаноат комплекси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш йўналиши бўйича йўл харитаси имзоланади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар