Қозоғистондан Мумбай, Гонконг, Вена, Токио, Сингапур, Нью-Йоркга парвозлар қачон очилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда 9 та янги халқаро йўналиш очилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқаро йўловчи ҳаво транспортини ривожлантириш учун 2017 йилдан бошлаб «очиқ осмон» режими жорий этилган бўлиб, бунинг натижасида ҳар йили янги халқаро йўналишлар очиляпти. Бугунги кунда 3 та маҳаллий ва 26 та хорижий авиакомпания 103 та ҳаво йўналиши бўйича дунёнинг 27 та давлатига халқаро ташувларни амалга оширяпти, бу пандемиядан олдинги кўрсаткичдан юқори», - деди Марат Қарабаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда 18 та янги йўналиш очиш режалаштирилган. Улардан 9 таси очилган.

«Йил охиригача Доҳа, Куала-Лумпур, Анқара, Карачи, Лаҳор, Жидда, Маскат, Прага ва Тель-Авивга 9 та янги халқаро йўналиш очишни режалаштирганмиз. 2025 йилгача Мумбай, Гонконг, Вена, Токио, Сингапур, Нью-Йорк ва бошқа шаҳарларга авиақатновлар очиш режалаштирилган», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар