+7 (701) 759 90 19
USD 427.93 EUR 506.71
RUB 5.55 CNY 64.29
Янгиликлар

Қозоғистондан қайси мамлакатларга учиб бориш мумкин

23 Сентябрь 17:02
Баҳам кўринг:
Қозоғистондан қайси мамлакатларга учиб бориш мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазирлиги қозоғистонликлар уча оладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда қозоғистонликлар 11 та мамлакатга ташриф буюришлари мумкин. Хорижий давлатлар бизнинг жадвалимизда қандай талабларни қўйганини билиб борамиз», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров.

Ушбу жадвалда, ПЗР-синови керак бўладими, бирон бир давлатга келганингизда карантинда бўласизми, қандай ҳужжатлар билан юришингиз кераклиги, сизга виза керак бўладими ёки йўқми кўрсатилган.

«Ушбу маълумотлар доимий равишда янгиланади, шунинг учун ташрифингизни режалаштираётганда хорижий давлатларнинг талабларини диққат билан ўрганишингизни сўраймиз», - деди ТИВ вакили.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистондан учиб бориш мумкин бўлган давлатлар - Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Миср, Нидерландия, Корея Республикаси, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Украина ва Россия мамлакатларидир.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив