+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистондан халқаро рейслар очилади: Рухсат берилган мамлакатлар рўйхати

2 Июнь 12:18
Баҳам кўринг:
Қозоғистондан халқаро рейслар очилади: Рухсат берилган мамлакатлар рўйхати

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов халқаро рейсларнинг қайта тикланишини тушунтириб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Коронавирус инфекциясига қарши идоралараро комиссияси яқинда йиғилиш ўтказди ва 1 июньдан бошлаб учта мамлакатга парвозларни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишга рухсат берди. Улар Жанубий Корея, Хитой ва Озарбайжон. Нима учун бу давлатлар танланди? Биринчидан, у ердаги COVID-19 билан боғлиқ вазият баҳоланди. COVID-19 халқаро рейтинги мавжуд ва ушбу учта мамлакат энг хавфсиз мамлакатлар қаторига киради», - деди вазир.

Унинг айтишича, иккинчи босқичда Германия, БАА, Чехия ва Таиландга парвозлар тикланади.

«Польша ва Венгрия учун ҳам рухсат олишимиз мумкин. Ахир у ерда ҳам хавфсизлик даражаси жуда юқори. Иккинчи босқич 15 июньдан кейин бошланади. Хориждаги ҳамкасбларим билан доимий алоқадаман. Мен Туркия транспорт вазири билан гаплашганимда, улар Анталияга парвозларни очишни режалаштираётгани ва 20 июнь санасини махсус белгилаб қўйганини айтди. Биз ҳали ҳам бу иш устида ишламоқдамиз», - деди Б.Атамқулов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив