Қозоғистондан дунё мамлакатларига парвоз қилиш арзонлашади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев хорижий лоукостер авиакомпанияларни жалб қилиш орқали мамлакатда ҳаво транспорти чипталари нархи арзонлашишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ҳозирда тегишли ишлар олиб борилмоқда. Бизда миллий оператор сегменти ва арзон нархлардаги сегмент ҳам ҳисобга олинган. Хусусан, «очиқ осмон» режими доирасида йўловчиларни ташиш учун тегишли рухсат бериш усулларини жорий қиламиз. Масалан, лоукостерлар бир давлатдан учиб, бизнинг мамлакатимиз орқали бошқа давлатга саёҳат қилишлари мумкин, яъни бунда Европа ёки Туркияга ҳаво йўли билан бориш имконияти қамраб олинади. Лоукостер бўлгани учун чипта нархи анча арзон бўлади. Келгуси йилдан бу қадамларни амалга ошириш режалаштирилган»

, — деди Қ.Ўскенбаев журналистлар саволларига жавоб берди.

Шу муносабат билан у Қозоғистон орқали транзитни дунёда тан олинган лоукостерлар амалга оширишини таъкидлади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар