Қозоғистондан Арманистонга экспорт қилинган нефт бошқа давлатларга сотилса, товон тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Парламент Сенати Қозоғистондан Арманистонга нефт маҳсулотларини етказиб бериш қоидаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Парламенти Сенати Арманистонга нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.

«Ушбу битимда ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли орган Арманистонга товарлар экспортига вақтинчалик чеклашлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Юклар автомобил, темир йўл ва денгиз транспортида ташилади. Битимнинг яна бир жиҳати шундаки, Арманистон нефт маҳсулотлари учинчи давлатларга сотган тақдирда Қозоғистонга товон тўлаши керак бўлади», — деди Сенат аъзоси Бауржан Қаниев.

Сенаторнинг сўзларига кўра, битим Қозоғистоннинг Арманистонга АИ-92, 95, 98 русумли бензин ва дизел ёқилғиси каби товарлар етказиб бериш учун зарур шартларни белгилаб беради.

Савдо-иқтисодий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки томоннинг ўзаро манфаатларини ҳимоя қилишга асосланади.

Битим ушбу товарларни ишлаб чиқариш ҳажмини, ички истеъмол балансини, импорт ва экспорт асосида Арманистонга ташиш учун ваколатли органлар ва ташкилотларни белгилайди.

Энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауовнинг сўзларига кўра, битим бир қатор назорат механизмларини назарда тутади.

«Қозоғистон миллий хавфсизликни таъминлаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида форс-мажор ҳолатлар юзага келганда, шунингдек индикатив балансдан ошиб кетган тақдирда Қозоғистон нефт маҳсулотларини учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига экспорт қилиш мажбуриятини бир томонлама тартибда бузади. Арманистонга нефт маҳсулотларини божсиз етказиб беришни тўхтатиб қўйиши ва чеклаши мумкин. Шундай экан, ички бозоримизга ҳеч қандай таҳдид йўқ», - деди А. Мағауов.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш 2014 йил 29 майдаги ЕОИИ тўғрисидаги шартномага мувофиқ алоҳида икки томонлама келишув билан тартибга солинади.

2020 йил 16 июл куни Нур-Султан шаҳрида Арманистон Республикасига нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар