Қозоғистондаги сув каналларини таъмирлаш учун 221 млрд тенге ажратилади – вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2025 йилгача 8 та ҳудуддаги 120 та канал янгиланади ва суғориладиган майдонларни 2,2 млн гектарга етказиш имконини беради.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги сув ресурслари қўмитаси раиси ўринбосари Досбол Бекмағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

Айни пайтда «Яшил Қозоғистон», «Қудратли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйверии» ва «Агросаноат мажмуасини 2025 йилгача ривожлантириш» миллий лойиҳалари доирасида сув хўжалиги муаммолари ҳал этилмоқда.

«Бугунги кунда суғориш тизимида 21,5 минг км узунликдаги 3,5 мингга яқин магистрал ва хўжаликлараро каналлар мавжуд бўлиб, уларнинг 55 фоизининг (11,8 минг км) ҳолати қониқарли эмас. Бу эса сувни якуний истеъмолчиларга етказиб беришнинг қиммат бўлишига хизмат қилмоқда», — деди Д. Бекмагамбетов.

Унга кўра, ариқларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Масалан, 2019-2020 йилларда 1734 км узунликдаги ариқлар таъмирланиб, 111,5 минг гектар суғориладиган ерлар фойдаланишга топширилди. 2021 йилда 78 минг гектар суғориладиган ерни муомалага киритиш мақсадида 1 минг 50 км ариқлар таъмирланди.

«Беш йил ичида 8 та ҳудуддаги 120 та канал умумий қиймати 221 млрд тенге, жумладан, республика бюджети ҳисобидан 188 млрд, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 34 млрд тенгега янгиланади. Бугунги кунда Атирау вилояти бўйича 5 та, Туркистон вилояти бўйича 14 та лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр. 2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджетидан 4 та канал (Найман, Қуртай, Қазнашилик ва Р-6) учун 4,53 млрд тенге ажратилган, шу жумладан 2022 йил учун 856 млн тенге, 2023 йил учун 2,261 млрд тенге, 2024 йил учун 1,414 млрд тенге, - дея тушунтирди комиссия вакили.

Умуман олганда, 120 та каналнинг янгиланиши 2025 йилга бориб суғориладиган майдонларни 2,2 млн гектарга етказиш ва суғориш суви сарфини ҳар йили 800 млн м3 га камайтириш имконини беради. Айни пайтда бу чора-тадбирлар қишлоқда 120 минг иш ўрни яратилиб, йилига 510 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда.

Бундан олдин Досбол Бекмағамбетов Қозоғистонда 2030 йилга бориб сув ресурслари танқислиги 23,2 куб кмга етиши мумкинлигини айтди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар