Қозоғистондаги сайловлар халқнинг ишончи ва қўллаб-қувватлашини кўрсатди – Садир Жапаров

None
None
ASTANA. Kazinform - Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Бишкекдаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишини очар экан, Қозоғистон Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам Қасим-Жомарт Кемелевични Қозоғистон Республикаси Президентлигига қайта сайланиши билан табриклайман. Қозоғистон Республикаси Президенти сайлови Қозоғистон халқининг тўлиқ ишончи ва қўллаб-қувватлашини очиб берди. Ишончим комилки, сизнинг доно раҳбарлигингиз остида қардош Қозоғистон барчамиз учун тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ишончли қадамини давом эттиради»

, — деди Қирғизистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Бишкекка Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун борган эди. Айни дамда Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар