Қозоғистондаги сайловда ЕХҲТдан 330 дан ортиқ кузатувчи иштирок этади

None
ASTANА. Кazinform – ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан 332 нафар кузатувчи Мажилис ва маслиҳат сайловларида иштирок этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Брифингда ЕХҲТ ДИИҲБнинг Қозоғистондаги парламент сайловларини кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мерфи Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссиясига тайёргарлик кўришдаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

«Келгуси ҳафталарда ҳамкорлигимизни давом эттиришга умид қиламиз. Маълумки, ЕХҲТ таркибига 57 та давлат киради, уларнинг барчаси, жумладан, Қозоғистон ҳам демократик жараёнлар, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари билан боғлиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўз мамлакатларидаги сайлов жараёнларини кузатиш учун ЕХҲТ/ДИИҲБни таклиф этиш мажбуриятини олди. Миссиямизга келсак, унинг таркибига 11 нафар халқаро эксперт ва 11 нафар иштирокчи давлат вакиллари киради. Қолган кузатувчилар гуруҳи Астанада бўлади. Миссия вақтинчалик офисини очди. 15 феврал куни 32 нафар узоқ муддатли кузатувчи келади. Кейин улар кузатувчиларнинг асосий гуруҳи томонидан хабардор қилинади. Гуруҳ сайлов жараёнини ҳудудий даражада кузатиб боради», - дейди Оуэн Мерфи.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарининг айтишича, сайлов кунига 300 нафар қисқа муддатли кузатувчилар таклиф этилган. Улар бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида бюллетенларнинг очилиши, овоз бериш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни назорат қилади. Сайлов куни ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ҳам мониторинг учун иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 март куни мамлакатда навбатдан ташқари Мажилис депутатлари сайлови бўлиб ўтади ва шу куни маслиҳат депутатлари сайлови ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар