Қозоғистондаги сайлов муносабати билан хорижда 77 та сайлов участкаси очилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг март ойида Қозоғистондаги сайлов муносабати билан хорижда 77 та сайлов участкаси очилади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 19 март куни Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси ва Маслиҳат депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Қозоғистоннинг хориждаги муассасалари ёнида, яъни 62 та хорижий давлатда 77 та сайлов участкаси очилади. Овоз беришга қатнашиш учун тегишли хорижий давлатда яшовчи ёки шахсий, расмий, таълим, иш, туристик мақсадларда саёҳат қилаётган ва амалдаги паспортга эга бўлган Қозоғистон Республикаси фуқаролари ушбу мамлакатнинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин», – деди расмий вакил.

Унга кўра, хориждаги сайлов жараёнига ўз вақтида тайёргарлик кўриш учун Қозоғистон фуқаролари энг яқин сайлов участкасига олдиндан хабарлашиб, сайловчилар рўйхатига киритиш учун маълумотларни тақдим этиши керак.

«Сайлов учаскаларининг алоқа маълумотлари Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинади», — деди А. Смадияров.


Сўнгги хабарлар