Қозоғистондаги референдумга 272 нафар хорижий кузатувчи аккредитация қилинган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 30 май куни соат 18:00да халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларини аккредитация қилиш якунланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Республика референдумида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Референдум ўтказувчи Марказий комиссия томонидан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан жами 272 нафар вакил аккредитациядан ўтказилди.

Қозоғистон Республикаси Референдум бўйича Марказий комиссияси «2022 йил 5 июнга белгиланган республика референдумида халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар кузатувчиларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан Европа Иттифоқининг Қозоғистон Республикасидаги делегациясидан, шунингдек, Германия, Индонезия, Эрон, Шимолий Македония, Эстониядан 14 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтиш учун ариза топширди.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги 888-сон Фармонига мувофиқ, 5 июн куни Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича республика референдуми ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Қозоғистон Республикаси фуқаролари референдумда ҳатто чет элдан ҳам овоз беришлари мумкин бўлади.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар