Қозоғистондаги референдумдан ёшларга нима фойдалиги тушунтириб берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон талабалар альянси президенти, ҚР Парламенти Сенати ҳузуридаги Ёшлар масалалари бўйича кенгаш аъзоси Илияс Тустикбаев 5 июн куни бўлиб ўтадиган республика референдумида ёшларнинг фаол иштирок этиши нима учун муҳим эканини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Менинг овозим ҳеч нарсани ҳал қилмайди», «борганимда ҳеч нарса ўзгармайди» деган фикрдан йироқ бўлиш керак. Бу сафар айниқса фаол бўлишимиз керак, ёшлар. Биз келгуси даврларда ҳам, бўлажак ўзгаришларда ҳам ўз фуқаролик бурчимизни адо этишимиз керак. Масалан, Швейцария ҳар бир масала бўйича референдум ўтказади. Улар учун референдум оддий ҳолат, умумхалқ сайловидир.

Масалан, жамоат жойида чекиш масаласида халқ фикри иккига бўлинса, референдум ўтказилади. Референдумда халқ овози орқали муаммога нуқта қўйилади. Ҳар қандай муаммо ислоҳот орқали ҳал қилинади. Биз ҳам бунга эришишимиз керак«, - деди Илияс Тустикбаев.

Шунингдек, у кейинги референдумларда бундай мураккаб пакет таклиф қилинмаслиги мумкинлигини айтди.

«Биринчи референдумдан бери кўп гапириб, муҳокама қилганимиз табиий. 1977 йилдан кейин туғилган барча фуқаролар ҳаётида биринчи марта референдумда овоз беришади. Ҳар қандай муаммони халқ билан ҳисоблашиб, халқ фикрини билиш орқали ҳал қилиш тўғридир. Мен рефрендум шу ишнинг бошланиши деб ҳисоблайман», - деди у.

Талабалар альянси президенти референдум ёшларга конкрет нима фойда беришига ҳам тўхталиб ўтди.

«Конституциявий ислоҳотлар орасида аниқ ёшларга зарур бўлган ўзгаришлар бор. Бу давлатни демократлаштириш мақсадида қабул қилинган қонунларнинг бошланиши, холос. Бу ўзгартиришлар қабул қилингандан сўнг ер, прокуратура, сайлов, партия, оммавий ахборот воситаларига тегишли турли хил янги қонунлар қабул қилинади», — деди эксперт.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар