Қозоғистондаги пуллик йўлларда юриш нархи қанча

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда пуллик йўлларда юриш ҳақи ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Транспорт қўмитаси бу миш-мишларни рад этди, деб хабар беради Kazinform.

Қўмита хабарига кўра, бугунги кунда Қозоғистонда узунлиги 2,2 минг км бўлган I тоифали автомобил йўлларининг 11 та пуллик участкаси мавжуд.

Ҳукумат пуллик участкалар учун тарифларни 2013 йилда тасдиқлаган. Унга кўра:

- енгил автомобил ҳайдовчилари ҳар бир километр учун 1 тенге тўлашади;

- йўловчилар сони 16 одамгача бўлган автобуслар ва 1 тоннадан 2,5 тоннагача юк машиналари учун - ҳар бир километр 5 тенге;

- йўловчилар сони 32 одамгача бўлган автобуслар ва 5,5 тоннагача юк машиналари учун - 10 тенге;

- йўловчилар сони 32 одамдан ортиқ бўлган автобуслар ва 10 тоннагача юк машиналари учун - 15 тенге;

- 10 дан 15 тоннагача юк машиналари учун - 20 тенге;

- 15 дан 25 тоннагача юк машиналари учун - 25 тенге.

Ҳозирда мавжуд I тоифадаги йўл ҳақи бўйича тарифларни ошириш режалаштирилмаган, яъни улар аввалгидек қолади.

Фақат хорижий давлатларнинг транзит юк машиналари учун йўл ҳақини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Айни пайтда ташаббус халқаро ҳуқуқни ҳисобга олган ҳолда олдиндан муҳокама қилинмоқда. Ушбу қарор маҳаллий компаниялар ўртасида ҳалол рақобатни юзага келтиради.

Сўнгги хабарлар