Қозоғистондаги конфессиялараро тотувлик моделига эътибор қаратиш лозим - Чехия Маданият вазирлиги вакили

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Конфессиялар вакиллари Прагада Қозоғистоннинг динлараро мулоқот тажрибасини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Қозоғистоннинг Чехия Республикасидаги Элчихонаси ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш маркази ҳамда Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси билан ҳамкорликда Чехия диний вакиллари, илмий-эксперт гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Қозоғистон томонидан Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Марат Азилханов, Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш маркази раҳбари Болат Сарсенбаев, минтақавий ҚХА (Асамблея) вакиллари, Қозоғистон диний вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари онлайн форматда иштирок этди.

«Қозоғистондаги конфессиялараро тотувликнинг ўзига хос моделига эътибор қаратиш лозим, бусиз Қозоғистон ҳаётининг барча жабҳаларида ажойиб муваффақиятларга эришиб бўлмайди. Қозоғистон сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги ва барча конфессиялар ўртасида тотувлик ҳукм сураётган давлат бўлиб қолмоқда», – деди Чехия Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳудудий маданиятни ривожлантириш департаменти директори Зузана Малкова.

Давра суҳбати иштирокчилари давлат-конфессия муносабатлари соҳасидаги долзарб масалалар, миллий ғоя асосида қозоқ ўзлигини мустаҳкамлаш вазифалари, динлараро мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришда фуқаролик жамиятининг роли ортиб бораётганини муҳокама қилди.

«Этнослараро тотувлик масалалари Қозоғистон жамиятининг диққат марказида бўлиб, шу туфайли республика тинчликни таъминлашнинг энг самарали тизимларидан бирига эга бўлиб, унда ўзига хос ишонч, ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳити ўрнатилган«, - деди Чехиядаги Успенск собори ибодатхонаси раҳбари Роман Гайдамаченков.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар