Қозоғистондаги ишчи кучининг 60 фоизини миллениаллар ва Z авлод ташкил этмоқда
7 Июнь 15:32

Қозоғистондаги ишчи кучининг 60 фоизини миллениаллар ва Z авлод ташкил этмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон иқтисодиётидаги беқарор вазият ва мамлакатдаги демографик ўзгаришлар миллий меҳнат бозорига таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ушбу соҳадаги энг катта ўзгариш янги меҳнат оқимининг пайдо бўлишидир. Бугун 2000 йиллардан кейин туғилган авлод етишиб чиқмоқда. Ҳар йили 300 мингдан ортиқ ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Бунинг натижасида ишчи кучининг янги сифат таркиби шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатда жами ишчи кучининг 60 фоизи миллениаллар (1981-1996) ва Z (кейинги) авлодларга тўғри келади. 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 80 фоизга етиши кутилмоқда», — деди Т. Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида.

Ушбу тенденция, мавжуд қийин вазият ва юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар бандлик сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Асосий вазифа аҳолини нафақат иш билан таъминлаш, балки сифатли иш ўринлари билан таъминлаш орқали даромадларини оширишдан иборат бўлади.

«Ушбу вазифани бажариш учун амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бир қатор янги йўналишлар бўйича ҳам ишларни фаоллаштириш таклиф этилмоқда. Ёшларни меҳнатга жалб этиш биринчи навбатдаги вазифадир. Бунинг учун йирик ва ўрта корхоналарда онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиб, ёшларни иш билан таъминлашни йўлга қўйдик», - дейди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив