Қозоғистондаги инсон салоҳияти инновациялар ва рақамли саноатни ривожлантириш учун қулай

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge 2022» халқаро технологик форумида Қозоғистоннинг инсон салоҳияти ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ўзининг улкан инсоний, интеллектуал ва илмий салоҳияти туфайли инновациялар, рақамли саноат ва ижодкорликни ривожлантириш учун қулай мамлакатдир», — деди Президент.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев компаниялар ўртасидаги рақамли рақобат кучайиб, давлатлар ўртасидаги рақобатга айланганини эслатди.

«Бугун ҳеч кимга сир эмаски, рақамли трансформация нафақат алоҳида компаниялар, балки бутун мамлакат ва ҳудудларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омил ҳисобланади», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар