Қозоғистондаги эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус юқтириш даражаси 20 фоизга камайди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда юқтирганлар сонининг камайишида ижобий тенденция кузатилмоқда ва эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашмоқда. Масалан, сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш даражаси аввалги икки ҳафтага нисбатан 20 фоизга камайди», - деди вазир.

Унга кўра, 18 май ҳолатига кўра, юқумли ётоқ жойларнинг тўлиш даражаси 36 фоизини, реанимация ётоқ жойларининг бандлик даражаси 28 фоизини ташкил қилмоқда.

«Юқумли ётоқ жойларнинг максимал бандлик даражаси Нур-Султан шаҳрида 49 фоизини, Алмати вилоятида 45 фоизини, реанимация ётоқ жойлари Нур-Султан шаҳрида 52 фоизини ва Алмати шаҳрида 47 фоизини ташкил этади», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар