Қозоғистондаги чет элликлар муддати ўтган ҳужжатларини жаримасиз қандоқ алмаштиради

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Фавқулодда ҳолат даврида вақтинча Қозоғистонда бўлган ва ўз вақтида мамлакатни тарк эта олмаган чет элликларга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексда назарда тутилган санкциялар қўлланилмайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати шаҳар полиция департаментининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги чет элликлар қўшимча ҳужжатларни тўлдирмасдан 2020 йил 10 июлгача Қозоғистонни тарк этишлари мумкин. Депортация қилиш тўғрисида суд қарори бўлган шахслар 2020 йил 10 июлгача кетишлари керак. Қозоғистон Республикасида қолишни истаган чет элликлар муддати ўтган ҳужжатларни алмаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш ҳуқуқига эга.

«Шунингдек, қабул қилувчи томоннинг илтимосига биноан чет элликлар даволаниш, ўқиш, бизнес ва миссионерлик фаолияти учун рухсат олишлари мумкин. Виза асосида келган ёки визаси муддати ўтган чет элликлар, таклиф этувчи томоннинг илтимосига биноан ва сабаблар мавжуд бўлганда (ишлаш учун рухсатнома, идоранинг ёзма тасдиғи, хизмат шартномаси ва виза узайтириладиган бошқа ҳужжатлар) узайтирилиши мумкин. «Қоидаларнинг 17-бандида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Қозоғистон Республикасига кириш ва Республикада бўлиш ҳуқуқига эга, шунингдек, уларнинг Қозоғистон Республикасидан чиқиб кетишлари мумкин, қабул қилувчи томоннинг илтимосига биноан, 2020 йил 1 февралгача Қозоғистон Республикасига келганлар эса Қозоғистон Республикасидан чиқмасдан тегишли визаларни олишлари мумкин«, - дейди Алмати шаҳар полиция департаменти миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчинов.

Бундан ташқари, меҳнат муҳожирлари патент олиш учун Қозоғистон Республикасидан чиқиб кетмасдан мурожаат қилишлари мумкин ва улар тегишли аризаларни топшириш муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Ўтиш даври тугагандан сўнг, яъни 2020 йил 11 июлдан бошлаб унгача Қозоғистон Республикасидаги ҳуқуқий мақомини аниқламаган чет эл фуқаролари учун Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий чоралар кўрилади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар