Қозоғистондаги болалар боғчаларининг ярмига яқини хусусийдир

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 11 мингдан ортиқ болалар боғчалари мавжуд. Уларнинг 5 мингтаси хусусий ташкилотлардир. Бу ҳақда онлайн брифингда ҚР Таълим-маориф вазирлиги Мактабгача таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда 11 мингдан ортиқ болалар боғчалари мавжуд. Уларнинг 6000 таси давлат, 5000 таси хусусий ташкилотлардир. Мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасаларида 1 миллионга яқин бола тарбияланмоқда. Болалар боғчаларида 100 мингга яқин педагог ишлайди. Уларнинг 65 минг нафардан ортиғи олий маълумотли. 30 мингдан ортиқ техник ва ўрта касб-ҳунар маълумотига эга педагоглар фаолият юритмоқда. Бу йил мактабни тамомлаб, боғча тарбиячиси бўлмоқчи бўлган ёшлар сони 8 минг 500 нафарга яқин», - дейди Гулмира Каримова.

Шунингдек, брифинг давомида қўмита раиси боғчаларда ваучер молиялаштириш тизими жорий этилишини маълум қилди. Янги тизим орқали ота-оналар фарзандини бермоқчи бўлган мактабгача таълим муассасасини танлаш, унинг бюджетини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар