Қозоғистондаги биринчи АЭС Балқаш яқинида қурилиши мумкин - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов Қозоғистонда биринчи АЭС қайси ҳудудда қурилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Станциянинг қуввати тахминан 2,4 ГВтни ташкил қилади. Қуриш майдонига келсак, эҳтимол Балқаш танланади. Чунки бу ҳудуд Совет давридан бери кенг ўрганилган. Бироқ қурилишнинг аниқ майдони ва технологияси бўйича келишувга эришганимиз йўқ», — деди Болат Ақшолақов.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Энергетика вазири АЭС қурилиши бўйича тадқиқотлар йил охиригача давом этишини маълум қилганди.

Бундан ташқари, Қозоғистонда АЭС қуриш мумкин бўлган 4 та давлат аниқланган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар