Қозоғистондаги аксилтеррор операциялари расмий Telegram- каналида мунтазам эълон қилиб борилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистондаги аксилтеррор амалиётлари ҳақида расмий маълумот берувчи Тelegram- канали ишга тушди, деб хабар беради Кazinform.

Тelegram тармоғидаги янги канал «Almatyapat» деб номланади. Бу телеканал Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ўтказилаётган аксилтеррор амалиётлари ҳақида маълумот бериб боради.

Ҳозиргача тартибсизликлардан кейинги ишонч телефонлари, безорилар ва ўғрилар қўлга олиниши, янги тайинловлар, сўнгги статистик маълумотлар ва инфографика, сохта маълумотни рад этиш бўйича тушунтиришлар берди.

Ҳозирча Тelegram - каналига 5000 дан ортиқ обуначи бор.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи бошида Жанаўзенда суюлтирилган газ нархи ошишига қарши намойишлар қатор вилоятларда тартибсизликлар ва ҳатто терактлар билан якунланган эди. 5 январ куни Президент Қозоғистоннинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.


Сўнгги хабарлар