Қозоғистондаги 10 та коллежда янги ўқув дастурлари йўлга қўйилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий ишонч кенгаши аъзоси, BТS Digital таълим лойиҳалари раҳбари Саясат Нурбек Қозоғистон коллежларида янги ўқув дастурини жорий этиш режасини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Янги мутахассисликлар атласи бугун ўз самарасини бера бошлади. Aйтганча, чораклараро баҳолаш тизимини тайёрлашда ва коллеж ҳамда университетлар учун янги ўқув дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Масалан, жорий йилда илк бор Aтирау нефть ва газ университети негизида нефть ва газ ускуналарини предикатив таҳлил қилиш бўйича бакалавриат йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 10 та маҳаллий коллеж негизида илгари мавжуд бўлмаган янги ўқув дастурлари йўлга қўйилади», - деди Саясат Нурбек Миллий кенгаш аъзоларини тақдирлаш маросими олдидан журналистларга берган интервьюсида.

Унга кўра, мутахассисликлар атласи нафақат таълим соҳасида, балки меҳнат бозорида ҳам талабга эга.

«Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги атласдан меҳнат бозорини узоқ муддатли прогнозлаш учун фойдаланмоқда. Мустақилликнинг 30 йилида биринчи марта меҳнат бозори ўзгаришининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли моделини ишлаб чиқишга киришдик. Меҳнат бозорида янги талаблар пайдо бўлмоқда, бу эса ўз навбатида янги малака ва талабларни талаб қилади. Бу аҳоли учун ҳам, таълим ва бандлик учун ҳам муҳим. Шунингдек, у корхоналарга бозор талабларига қандай тайёр бўлиш бўйича аниқ кўрсатмалар беради «, - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Сўнгги хабарлар