Қозоғистондада Россия билан биргаликда 23 миллиард долларлик 84 йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Алматида бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши доирасида Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, транзит ва икки томонлама юк ташиш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари, чегара пунктларини модернизация қилиш режалари ва бошқа бир қатор мавзуларни муҳокама қилдилар.

Алихан Смаилов Қозоғистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, ўзаро товар айирбошлаш даражаси ошгани, қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, икки давлат раҳбарларининг фаол сиёсий мулоқоти Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигининг барча жабҳаларида юқори жадалликни таъминлаётгани таъкидланди.

Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошди.

Саноат кооперациясининг ривожланиш суръатлари яхши, унинг доирасида умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 26 та қўшма лойиҳа амалга оширилди.

Бундан ташқари, умумий қиймати қарийб 23 миллиард долларга тенг 84 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, ишлаб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 24 минг иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

«Бу Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг улкан салоҳиятидан далолат беради, биз уни фаол қўллаб-қувватлашимиз ва ривожлантиришимиз керак», — деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида, Михаил Мишустин икки давлат ҳукуматлари доимий алоқада бўлиб, давлатлараро муносабатларнинг энг муҳим вазифаларини ўз вақтида ҳал этишини таъкидлади.

«Бизнинг асосий устувор вазифаларимиздан бири Қозоғистон билан муносабатларни янада мустаҳкамлашдир. Ҳамкорлигимиз дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланади. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо муваффақиятли ривожланмоқда. Шу билан бирга, саноат, машинасозлик, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда янги ишлаб чиқариш занжирларини яратишни жадаллаштириш муҳим деб ҳисоблаймиз», — деди Михаил Мишустин.


Сўнгги хабарлар