+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистонда жорий йилнинг биринчи ярмида 6,6 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

29 Июль 18:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда жорий йилнинг биринчи ярмида 6,6 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида 6,6 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram- каналига таяниб.

Бу 56 минг квартира деганидир. 2021 йилда барча ҳудудларда уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми ошди.

Атирау (188,1%), Қостанай (120,9%), Жамбил (114,9%), Шарқий Қозоғистон (110,5%) ва Қарағанди (110%) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Жорий йилда «Нұрлы жер»(Нурли замин) дастури асосида 17 миллион квадрат метр янги уй-жой ёки 163 минг квартира қуриш режалаштирилган. Давлат инвестициялари ҳисобидан 1,4 миллион квадрат метр уй-жой ёки 48,3 минг квартира қурилади.

«Нұрлы жер» дастурининг мақсади - уй-жойларнинг арзонлиги ва қулайлигини ошириш ҳамда уй-жой инфратузилмасини ривожлантириш.

Бунинг учун қуйидаги механизмлардан фойдаланилади:

* ипотека кредитларини субсидиялаш,

* қурилишчиларнинг қарзларини субсидиялаш,

* қурилиш майдонларида, шу жумладан якка тартибдаги қурилиш майдонларида муҳандислик-техник инфратузилмани жалб қилиш.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив