Қозоғистонда жорий йилнинг баҳорида 200 млн тупдан ортиқ кўчат экилди
«Президент топшириғига биноан ўтган йилдан бери мамлакатимизда 2 миллиард туп кўчат экиш кампанияси бошланди. Лойиҳа бошланганидан бери мамлакатимиз бўйлаб 200 миллион тупдан ортиқ кўчат ўтқазилди. Жорий йилнинг баҳорида 100 миллион тупга яқин кўчат экилди. Режага кўра, жорий йилнинг баҳорида 108 миллион туп кўчат экамиз. Қолган 8 миллион дарахтни яқин 10 кун ичида экамиз. Қолганлари режага мувофиқ келаси кузда амалга оширилади.
Қолаверса, экилган дарахтларнинг кейинги ўсишини ҳам кузатиб боряпмиз. Бунинг учун ҳуқуқий ҳужжат мавжуд. Назорат кузда амалга оширилади. Аввалига ўрмончилар томонидан назорат қилинади, сўнгра назорат бўлими вакиллари томонидан текширилади», - деди Ерлан Қутпанбаев Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур чоғида.
Унга кўра, ўтган йили Қозоғистонда экилган кўчатларнинг 70 фоизи сақланиб қолган. Бундан ташқари, баҳор ва куз ойларида мамлакатимиз бўйлаб кўчат экиш кампанияси ўтказилади.
Муаллиф: Али Ибраев