Қозоғистонда жорий йилдан бошлаб "тез ёрдам" ҳайдовчиларининг маоши ошиши мумкин

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги «тез ёрдам» ҳайдовчиларининг иш ҳақини ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги алоҳида меҳнат шароитлари учун базавий лавозим маошининг 200 фоизи миқдорида янги қўшимча тўловни белгилашни таклиф қилмоқда», — дейилади қарор лойиҳасида.

Вазирлик маълумотларига кўра, тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.

Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни биринчи тиббий ёрдам кўникмаларига ўргатиш даврий равишда 3 йилда бир марта амалга оширилади.

Мажбурий биринчи тиббий ёрдам курсларидан ўтиладиган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар контингентига тиббий маълумотга эга бўлмаган соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ходимлари, шу жумладан «тез ёрдам» ҳайдовчилари киради.

«Шу муносабат билан «тез ёрдам» ҳайдовчилари меҳнатининг кенгайтирилган тавсифини инобатга олган ҳолда, алоҳида меҳнат шароитлари учун базавий лавозим маошининг 200 фоизи (35 394 тенге) миқдорида янги қўшимча тўловни белгилаш тавсия этилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Қарор 2023 йил 1 июлдан кучга киради.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар