+7 (701) 759 90 19
USD 411.66 EUR 465.92
RUB 5.81 CNY 58.79
Янгиликлар

Қозоғистонда жорий йилда 22,5 млн гектарга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади

21 Февраль 17:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда жорий йилда 22,5 млн гектарга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги 2020 йилда ижтимоий аҳамиятга эга ёрма экин майдонларини кенгайтиришни режаралаштирган, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

«Мамлакатнинг айрим худудлари учун ўтган йил қийин кечди. 2019 йилнинг ҳосил йиғиш натижалари 2,9 млн тоннага ёки 14,3 фоизга кам. Июльдан августгача бўлган иссиқ мавсумда ўзоқ муддатли ёмғир ёғди, натижада бу маҳсулотнинг ҳажмига, сифатига таъсир кўрсатди», - деди қишлоқ ҳўжалиги вазир ўринбосарининг Айдарбек Сапаров вазирлик йиғилишида. Вазир ўринбосарининг айтишича, асосий қишлоқ ҳўжалиги экинлариниг аксарияти ўртача ҳосилдорликни кўрсатган.

«Ақтўбе ва Манғистау вилоятларини ҳосибга олмаганда, барча вилоятлар ем-ҳашак экинлари бўйича меморандум кўрсаткичларига эриша олмадилар. Вилоят ҳокимликлари ем-ҳашак экинлари майдонларини кенгайтириш учун шароит яратиш чора-тадбирларини амалга ошириши лозим. 2020 йилда 22,5 млн гектарга қишлоқ хўжалик экинларини экиш режалаштирилмоқда. Бу кўрсатгич 2019 йилга нисбатан 240 минг гектарга кўпроқдир», - дейди. Шу йил ёғли, ем-ҳашак, сабзавотлар ва картошка майдонлари кенгайтирилади.

«Ўтган йили қара бўғдой майдонлари ўтган йил билан таққослаганда 29,4 минга қисқартирилганини таъкидлаш керак. Майдонларнинг қисқариши Шарқий Қозоғистон (11,7 минг га), Павлодар (9,2 минг га), Қостанай (7,0 минг га) вилоятларида кўзатилади. Бу қора бўғдой нархига таъсир қилиб, барча худудларда у қимматлашди. Шу сабабли, биз шу экин майдонларини ижтимоий аҳамиятига кўра кенгайтириш зарур деб ҳисоблаймиз», - деди Айдарбек Сапаров.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив