Қозоғистонда жорий йилда 2,6 минг км йўл қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда республика аҳамиятига эга автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун 400 млрд танга маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан 2,6 минг км автомобил йўлларида, хусусан қуйидаги йўлларда транспорт қатнови очилиши кутилмоқда:

- «Қарағанда-Балхаш-Капшагай»

- Ақтўбе-Атирау-Астрахан

- «Толдиқўрғон-Өскемен»

- «Қалбатау-Майқапшағай»

- «Мерке-Бурилбайтал»

- «Ушарал-Дўстлик»

- «Узинағаш-Отар»

- «Кўкшетау-Петропавловск-Қўрғон»

- «Қостанай-Денисовка».

Ҳаммаси бўлиб 4000 километр йўлларда қурилиш ишлари олиб борилади. 100 мингга яқин киши республика ва маҳаллий йўлларда йўл қурилиши ишларига жалб қилинади.

Амалга оширилган лойиҳалар доирасида ишларга 10 минг дона йўл-қурилиш техникаси, 77 майдалаш мосламаси, 57 бетон заводи ва 87 асфалтбетон заводи жалб қилинган.

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини тиклаш ва сақлаш учун 1500 км дан ортиқ йўллар капитал ва ўрта таъмирланади. Ушбу мақсадлар учун 59 млрд танга ажратилган.

Таъмирлаш доирасида йирик лойиҳалар давом эттирилади. Шулар қаторида Ғарбий Қозоғистон вилоятида умумий узунлиги 280 км бўлган йўл участкасига асфалтбетон қопламасини ётқизиш лойиҳаси.

Бундан ташқари, жорий йилда Алмати яқинидаги Олтин Ўрда бозори ҳудудида йўл қисмини кенгайтириш ишлари ниҳоясига етказилади.

Шундай қилиб, жорий йилда яхши ва қониқарли ҳолатда бўлган миллий автомагистралларнинг улуши 89%га, I ва II тоифали йўлларнинг узунлиги эса 36%га оширилади.

Ўтган йилда 641 км автомобил йўлларида транспорт ҳаракати очилган. Хусусан:

- «Темиртау-Қарағанди-Балхаш-Қапшағай»

- «Нур-Султан-Павлодар»

- «Павлодар-Семей»

- «Кўкшетау – Петропавл - Россия Федерациясининг чегараси»

- «Бейнеу-Ақжигит», «Таскескен-Бахт»

- «Шучинск - Зеренди»

- «Қандиағаш-Макат»

- «Жетибай - Жанаўзен» йўллари.

Йўл соҳасини ривожлантириш доирасида ўтган йили 4,4 минг км узунликдаги миллий йўллар қурилиш ва реконструкция қилинган, 1,1 минг км капитал ва ўрта таъмирланган.

Буларнинг барчаси республика миқёсидаги автомобил йўлларининг яхши ва қониқарли ҳолатдаги улушини 88 фоизга этказиш имконини берди. I ва II тоифадаги автомобил йўлларининг кенгайиши 34% гача етказилган№

Пуллик йўлларга келсак, бугунги кунда умумий узунлиги 682 километр бўлган 4 та пуллик йўл мавжуд. Улардан ўтган йили тушган тушумлар ҳажми 5,4 миллиард тангани ташкил қилди. Даромад пуллик йўллар ва тўлов тизимларини такомиллаштиришга сарфланади.

2019 йил декабр ойида инвестицион тендер натижалари бўйича 11 минг километр йўлларда тўлов тизимини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланди. Ҳужжатга кўра, жорий йилда 5,7 минг километрлик реконструкция қилинган йўлларда тўлов тизими ўрнатилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар