Қозоғистонда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ қўшилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига янги қўшимча тўлов белгиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди.

«2021 йил 1 январдан бошлаб болалар боғчалари, мактаблар ва коллежларда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақига янги қўшимча тўлов белгиланди. Бундан буён жисмоний тарбия ўқитувчиларнинг иш ҳақига ойига қўшимча 17 697 тенге миқдорида қўшимча тўланади. Шу билан бирга, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг функционал имкониятлари кенгаймоқда», - деб ёзди вазир Facebookдаги саҳифасида.

Унга кўра, ўқитувчилар одатдаги жисмоний тарбия машғулотларидан ташқари қўшимча равишда спорт ва дам олиш машғулотларини, яъни сексияларни олиб борадилар.

Ҳар бир ўқитувчи қўшимча сексия машғулотлар ўтказади, мос равишда болалар мактабда зарур жиҳозлар мавжудлигига қараб турли спорт сексияларида қатнашишлари мумкин.

«Болаларни спорт сексиялари орқали қўшимча машғулотларга жалб қилиш, шубҳасиз, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларни спортга жалб қилиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга», - деди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар