Қозоғистонда Жиноят кодексига ўлим жазоси бўйича ўзгартиришлар маъқулланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексига ўлим жазоси масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Парламентнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси раиси Арман Қажахметов ҳужжатни палата ялпи мажлисида тақдим этар экан, 2021 йил 2 январда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг Иккинчи факультатив баённомаси ратификация қилингани мамлакатнинг ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш йўлидаги навбатдаги қадами бўлганлигини таъкидлади.

Қозоғистон Республикаси Президенти 2021 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида жиноят қонунчилиги нормаларини Иккинчи Факультатив баённома қоидаларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқ бериб, мамлакатнинг сиёсий йўналиши ўлим жазосини тўлиқ бекор қилишга қаратилганини яна бир бор тасдиқлади.

«Давлат раҳбари жорий йилнинг 16 ноябр куни Жамоатчилик ишончи миллий кенгаши йиғилишида Қозоғистонда ўлим жазоси тўлиқ бекор қилиниши кераклигини айтди», — дея қўшимча қилди Арман Қажахметов.

Қозоғистон Республикасида ўлим жазосининг тўлиқ бекор қилиниши миллий қонунчиликни халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларга мувофиқлаштиришга ҳамда инсон ҳуқуқлари ва энг олий конституциявий қадрият – яшаш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар