Қозоғистонда жанубдан шимолга кўчиб ўтган оилаларга қанча пул сарфланган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2017 йилда «Меҳнат» дастури бошлангандан буён Қозоғистоннинг жанубий вилоятларидан шимолий вилоятларга 26,6 минг киши кўчиб келди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги мутахассислари таҳририятнинг саволига жавобан маълум қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2017-2021 йилларда самарали меҳнат билан бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича «Меҳнат» давлат дастури 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда. Дастур доирасида 2017 йилдан буён 26,6 минг киши яшовчи 7,3 минг оила ишчи кучи етишмаётган ҳудудларга кўчиб ўтди», - дейилади вазирлик хабарида.

2017 йилдан буён одамларни кўчириш учун давлат ғазнасидан 8,8 миллиард тенге сарфланган. Шу жумладан кўчиб ўтишда субсидияларни тўлаш учун 3 миллиард тенге ажратилган.

Расмий жавобда кўчиб ўтган кишиларни янги яшаш жойларида дастлабки қўллаб-қувватлаш учун «Меҳнат» дастури бўйича қуйидаги субсидиялар тўланиши айтилган.

- кўчиб ўтишга - ҳар бир оила аъзоси учун 35 ОҲК бир маротаба (102,1 минг тенге) миқдорида;

- оилага 12 ой давомида ҳар ойда уй-жой ижарага олиш ва коммунал хизматлар учун харажатларни қоплаш учун 15 дан 30 ОҲКгача (43,7 минг тенгедан 87,5 минг тенгегача) берилади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар